...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ер сайёрасидаги энг кекса инсон вафот этди


11:52, 16.09.2017 Олам
 4 121

Вайолет Мосс 1900 йилда Ямайкада туғилган эди...

Ямайкада Ер сайёрасидаги энг кекса инсон вафот этди. Вайолет Мосс Браун 117 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда орол мамлакат бош вазири Эндрю Холнесс ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
 
Вайолет Мосс Браун 1900 йилда туғилган италиялик Эмма Мораннинг вафотидан сўнг жорий йилнинг апрель ойида Ер юзидаги энг кекса киши сифатида тан олинган эди.
 
Вайолет Мосс 1900 йилнинг 10 мартида Ямайкада туғилган. У ҳаёт вақтида берган интервьюлардан бирида кўпроқ товуқ гўшти истеъмол қилиши ҳақида айтган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Энг кекса киши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!