...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эр ўз хотинини даҳшатли тарзда ўлдирди


11:15, 12.04.2018 Жамият
 12 319

Жасад бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланган ҳолда топилган.

2018 йилнинг 28 март куни бедарак йўқолиб қидирувда бўлган 26 ёшли Ш.Сулаймонованинг жасади 5 апрель куни соат 15:40 ларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги “Ҳақиқат” МФЙдан оқиб ўтувчи “Марказий Мирзачўл” зовуридан топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жасад бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланган ҳолда  топилган. Тахминимизча у жиноят қурбони бўлган ва жасади сув юзига қалқиб чиқмаслиги учун бир неча кгни ташкил этувчи бетон арқон ёрдамида белига боғланган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳуманинг турмуш ўртоғи, Мирзаобод тумани “Хақиқат” МФЙ Бахт кўчаси 5/2-уйда яшовчи, 29 ёшли Б.Қашанов содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда Б.Қашанов қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жиноят Сирдарё Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар