...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг вазни оғир аёл жарроҳлик операциясини бошдан кечирди


10:23, 14.03.2017 Олам
 4 381

36 ёшли аёлнинг вазни 500 килограммни ташкил қилар эди. Операция вақтида аёл ошқозонининг ҳажми 15 фоизга кичрайтирилди.

Жаҳонда вазни энг оғир ҳисобланувчи мисрлик аёл Иман Аҳмад Абдулати ошқозонини кичрайтириш бўйича Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда “Hindustan News” нашри хабар берди. 

36 ёшли аёлнинг вазни 500 килограммни ташкил қилар эди. Операция вақтида аёл ошқозонининг ҳажми 15 фоизга кичрайтирилди. Шифокорлар унинг ошқозон атрофидаги ёғ қатламининг катта қисмини олиб ташлашди ва овқат тановвул қилиш имкониятини бироз чеклашди. 

Бемор бутунлай тузалганидан сўнг ўз юртига қайтади ва вазн йўқотиш бўйича доимий тарзда шифокорлар назоратида бўлади. Аёл махсус пархез орқали шу вақтгача 100 килограмм оғирлик йўқотган. Келгуси 6-8 ойи ичида яна 100 килограммдан халос бўлиши кутилмоқда. 

Бемор 25 йил давомида Искандариядаги уйидан ташқарига чиқмаган. Маълумотларга кўра, аёл инсультга чалинган ва тўшакка михланиб қолган. Жорий йил февраль ойида у ортиқча вазндан халос бўлиш учун махсус жиҳозланган юк ташувчи самолёт орқали Ҳиндистонга учиб келди. 
 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Ортиқча вазн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!