...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди яшаётган уйингизни меҳмонхона қилиб, пул топишингиз мумкин


13:45, 09.08.2018 Жамият
 6 297

Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш учун тегишли турар жойга эга бўлган шахс Оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва унинг ягона реестрига кириш учун ариза бериши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ оилавий меҳмон уйи – мазкур меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уй-жойдир. Бунда мазкур жой ҳар бир яшовчи шахсга 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлиши лозим.
 
Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш учун тегишли турар жойга эга бўлган шахс Оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва унинг ягона реестрига кириш учун ариза бериши керак. Мазкур реестр Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан юритилади.
 
Қўмита ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда натижалар юзасидан далолатномани расмийлаштиради.
 
Ушбу далолатнома асосида уйлар ягона реестрга киритилади, реестрга киритилгандан сўнг тегишли хизматларни кўрсатиш мумкин бўлади.
 
Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва кўчирма бериш учун тўлов ундирилмайди.
 
Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритилган тадбиркорлар буюртмаларига биноан энг кам иш ҳақининг 300 баробаригача миқдорда, беш йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар ажратилиши мумкин.
 
Реестр электрон шаклда юритилади ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
 
Реестр Интернет ахборот тармоғида онлайн режимида янгилаб турилади.

Теглар:Оилавий меҳмон уйини Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар