...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Ўзбекистонда нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин бўлади


17:24, 09.03.2018 Жамият
 11 207

Жисмоний шахслар ўзларининг тўлов карталаридан нақд хорижий валюта ечиб олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага қўйилган “Банк хизматларида қулайликлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қонун ҳужжати лойиҳасига кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бу жараён амалга ошишни бошлайди. 

Ҳужжатга кўра жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахслар уларнинг номига очилган халқаро тўлов карталаридан тижорат банклари томонидан белгиланган лимит бўйича нақд хорижий валюта ечиб олишлари мумкин бўлади.



Бундан ташқари Ўзбекистон Марказий банки томонидан 1 апрелга қадар жисмоний шахсларга тегишли ҳисоб рақамларидаги хорижий валютани масофавий бошқариш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу қонун лойиҳаси қабули қилиниши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Икром Раҳмон

Теглар:валюта нақд пул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 511

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар