...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Мирзачўлга ҳам “темир от” боради


18:51, 31.07.2018 Жамият
 2 892

Поезд Жиззах вокзали ва Иржар станцияси оралиғида ҳаракатланади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АК сўнги йилларда темир йўл транспорт тизимини ривожлантириш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
 
Бир неча кун аввал яна бир темир йўл тармоғи ишга туширилди. Жумладан, Жиззах–Мирзачўл–Жиззах йўналишида шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди.
 
Масофанинг умумий узунлиги 80 километрдан иборат бўлиб, поезд Жиззах вокзали ва Иржар станцияси оралиғида ҳаракатланади. Ҳаракат вақти 2 соат-у 10 дақиқани ташкил этади. Поезд вилоятнинг Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини ўзаро боғлаб, ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун кўплаб қулайликларни тақдим этади.
 
Қатнов жадвали ушбу йўналишга яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг талаб ва истакларини ўрганиб чиқиб тузилган. Поезд йўналиш бўйича кунига бир маротаба қатъий жадвал асосида амалга оширилади. Яъни, тонги соат 6:00 да Мирзачўлдан йўлга чиқиб, соат 8:10 да Жиззах вокзалига кириб келиши мумкин.
 
Кечки соат 19:00 ортга қайтиб, 21:10 да Иржар станциясига кириб боради. Замонавий транспорт бир вақтнинг ўзида 200 нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Чипта нархи атиги 3 минг 500 сўм. Бу йўналишлараро қатнаётган автомобилларга нисбатан 3 баробар арзон демакдир.
 
Аҳолига юқори даражада хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида яқинда Жиззах вокзали ва Жиззах–Мирзачўл–Жиззах йўналишидаги станциялар ҳам қайта таъмирланган. Вокзалда кутиш зали, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари мавжуд бўлиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Вокзалнинг олди ва шаҳарга чиқиш қисмида электрон соатлар, электрон кўрсаткичлар ўрнатилган.
Санжар Жўра

Теглар:Темир йўл Жиззах Иржар Мирзачўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар