...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди кўчмас мулкнинг ижарага берилишини нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди


13:00, 26.05.2018 Жамият
 4 784

2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.

Нотариат тизимини низоларнинг олдини олувчи институт сифатида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали маълумот берилди.
 
 Президент қарорига муофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.
 
Эндиликда, тузилган ижара шартномалари фақатгина давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим бўлади.
 
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат этганларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади.
Дурдона Ғайбуллаева

Теглар:Президент қарори ижара шартномалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар