...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди кинотеатрларда намойиш этилаётган фильмлар тартибга солинади


20:03, 20.11.2017 Жамият
 3 403

Ўзбеккино” Миллий агентлиги нодавлат киностудиялар фильмларини кўриб чиқиш тартибини ўзгартирди.

"Ўзбеккино" МА Бош директорининг 2017 йил 14-ноябрдаги "Аудиовизуал асарлар тайёрлаш фаолият тури билан шуғулланувчи нодавлат киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилаётган фильмларни кўриб чиқиш ва уларнинг намойишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 230а-сонли буйруғи имзоланди.
 
Унга кўра нодавлат киностудиялар ижодий фаолиятига яқиндан кўмаклашиш, улар томонидан яратилаётган фильмларни баҳолаш орқали сифати ва бадиий даражасини янада оширишга эришиш, шунингдек, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги кинотеатрларда намойиш этилаётган фильмларни тартибга солиш мақсадида:
 
1.Нодавлат киностудиялар томонидан яратилган миллий фильмларга мутахассис фикрини олиш ҳамда уларни Республика кинотеатрларида намойиш қилиш масаласида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши белгиланди.
 
2.Агентлик ҳузурида нодавлат киностудияларнинг ижодий фаолиятига кўмаклашувчи Ишчи гуруҳи тузилди ва унинг таркиби тасдиқланди.
 
3.Ишчи гуруҳининг вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:
 
  • Нодавлат киностудиялар фильмлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом”нинг 10-банди талабларига мувофиқлигини ўрганади;
 
  • Фильмларнинг сифати ва бадиий даражасини янада ошириш бўйича нодавлат киностудиялар учун зарур тавсиялар тайёрлайди;
 
  • Фильмларни Агентлик тизимидаги кинотеатрларда ўтказиладиган тақдимотини (премерасини) ташкил қилиш ва прокатини амалга ошириш бўйича Агентлик бош директорига таклиф киритади;
 
  • Нодавлат киностудияларнинг ижобий баҳоланган фильмларини маҳаллий ва нуфузли халқаро кинофестивалларга тавсия қилади;
 
  • Ҳар чоракда нодавлат киностудиялар томонидан яратилаётган фильмларни таҳлил қилади ва натижасига кўра уларнинг сифати ва бадиий даражасини оширишга ҳамда нодавлат киностудиялар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
 
4. Агентлик тизимидаги кинотеатрларда намойиш этиладиган фильмлар репертуар режаси Агентлик билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади.
 
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги нодавлат киностудияларнинг ижодий фаолиятига кўмаклашувчи Ишчи гуруҳ таркиби қуйидагича: Ш. Ризаев, “Ўзбеккино” МА Бош директорининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари; “Ўзбеккино” МА Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи; М. Мухтаров, “Ўзбеккино” МА Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари; М. Мухамедсаидов, “Республика кинофонди” ДУК директори; Лавозими бўйича, Республика маънавият ва маърифат кенгаши масъул ходими; А. Ишоқов, Киноарбоблар бирлашмаси аъзоси; М. Матчонов, киноактёр.
 

Теглар:Нодавлат киностудиялар Ўзбеккино Фильмлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар