...
МЕНЮ
ONLINE TV

Елизавета II’нинг дизайнери юк ташувчи машинанинг ғилдираклари остида вафот этди


16:19, 06.05.2016 Олам
 3 668

Уни уриб юборган ҳайдовчи айбсиз, деб топилди ва қўйиб юборилди.

Маълумки, Буюк Британия қиролича Елизавета II машҳур дизайнерлар томонидан айнан у учун махсус яратилган либосларнигина кияди. Шунга кўра, кўйлаклар, бош кийимлар, пальтолар, заргарлик буюмлари турли диайзерлар томонидан яратилган.

Кеча, 5 май куни қироличанинг бош кийимларини яратувчи дизайнер, 96 ёшли Герта Гроувз Лондон марказида юк ташувчи машинанинг ғилдираклари остида қолиб, вафот этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
 
Герта нафақат Елизавета II, балки қиролликнинг бошқа аъзолари, шунингдек кўплаб машҳур инсонлар учун ҳам махсус бош кийимларини яратиб берарди. 
 
Мудҳиш ҳодиса кекса аёл Вигмор-холлдаги концертдан чиқиши билан Британиянинг марказий кўчаларидан бирида содир бўлган. Юк ташувчи машина билан қўққисдан тўқнашиб кетган Герта, шу захотиёқ жон таслим қилган. Машина ҳайдовчиси воқеа жойини тарк этмаган. Полиция ходимлари келгач, бўлиб ўтган тафсилаотлар ўрганилиб, ҳайдовчи айбсиз, деб топилган ва қўйиб юборилган.
 
Маълумот учун, Герта Гроувз Венада яҳудийлар оиласида дунёга келган. Отаси пневмония, онаси ва синглиси эса 1942 йил уруш туфайли Латвиядаги концлагерда вафот этишган. 19 ёшида у Австрияни тарк этиб, Буюк Британияга келиб қолган. Кейинчалик, у Лондонда London Hat Company компаниясини очган ва турли дизайндаги бош кийимларини ишлаб чиқара бошлаган. Унинг бош кийимлари кўплаб машҳур инсонлар орасида тилга тушган. Гертанинг ижод маҳсулларини Елизавета II ҳам кўп бор харид қилган. 

Теглар:Елизавета II Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!