...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дуэйн Жонсон отасига унинг “бир умрлик орзуси”ни совға қилди


13:19, 07.01.2017 Олам
 4 256

Дуэйн отасининг қийинчиликда ўтган ҳаёти учун миннатдорчилик рамзи сифатида унга бир умрлик орзусини харид қилди.

2016 йил қатор номинациялар бўйича дунё эътироф этган актёр Дуэйн Жонсон янги йилда отасига у бир умр орзу қилган машинани совға қилди. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри хабар бермоқда.
 
“Отамга у кутмаган совғани харид қилдим. Унинг ҳаёти оғир кечган. Аммо ҳозир у ўзини жуда яхши ҳис этаяпти. Отам Рокки Жонсон минималист (таваккал қилишга, бирор бир нарсани бошлашга қўрқувчи, атрофдагилар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлувчи, ҳар жабҳада камхаржлик билан иш кўрувчи). Бир умр шундай бўлган. У мендан ҳеч қачон ҳеч нарса сўрамаган. Мен уни хурсанд ва албатта бахтли бўлишини истайман”, дейди Дуэйн.
Умида Якубова

Теглар:Дуэйн Жонсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!