...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп солиқларни қисқартирмоқчи


12:07, 22.04.2017 Олам
 1 982

Сўнгги 1,5 йил ичида қабул қилинган ҳар бир солиқ кўрсаткичи таҳлил қилинади.

АҚШ президенти Дональд Трамп келаси ҳафта америкаликлар учун яна бир янгиликни маълум қилиши ҳақида айтиб ўтди. Мамлакат президенти солиқлар сиёсатини қайта кўриб чиқишни ва уларни қисқартиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда “Alaska Dispatch News” агентлиги хабар бермоқда.
 
АҚШ Молия вазири Стив Мнучиннинг айтишича, сўнгги 1,5 йил ичида қабул қилинган ҳар бир солиқ кўрсаткичи таҳлил қилинади. Бундай солиқ турининг зарур ёки зарурий эмаслиги ўрганилади. Бу орқали Америка бизнесини янада юксалтириш мақсад қилинган.
 
Оқ уйдан хабар қилишларича, АҚШ Молия вазирлиги солиқлар борасидаги таклифларини 150 кун ичида тақдим этишлари лозим. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Солиқ Молия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!