...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп бир йилда 100 кун шаҳар ташқарисида дам олган


15:46, 26.12.2017 Олам
 2 066

Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳига бориб келиши, давлат ғазнасига олти миллион долларга тушган.

АҚШ президенти Доналд Трамп бир йилда 340 кун ишлаши керак. Доналд Трамп шундан 100 кунини ўзининг шаҳар ташқарисидаги ҳовлисида ўтказган, деб ёзади Wall Street Journal нашри.
 
АҚШ раҳбари Бедминстердаги гольф-клубга (Нью-Жерси штатида) ва Палм-Бичдаги Мар-а-Лаго қароргоҳига тез-тез бориб турган. Ўтган йил давомида бу қароргоҳларнинг ҳар бирида Доналд Трамп 40 кундан вақтини ўтказган.
 
АҚШ ҲҲК нинг маълумотига кўра, Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳига бориб келиши, давлат ғазнасига олти миллион долларга тушган, бунга яшаш ҳамда хавфсизлик хизматлари харажатлари киритилмаган.
 
Таққослаш учун: Барак Обаманинг саккиз йиллик президентлиги давомида унинг сафарлари учун 97 миллион доллар маблағ сарфланган эди. 
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Доналд Трамп Мар-а-Лаго Бедминстер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!