...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дўкондаги пулларни ўмарган бухоролик ўғри қўлга тушди


15:30, 16.08.2016 Жамият
 4 160

Дўкон кассасидаги пулларни 20 ёшли маҳаллий аҳоли вакили ўғирлагани маълум бўлди.

Бухоро вилояти Бухоро тумани ИИБга Истиқбол қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 32 ёшли аёл ариза  билан мурожаат қилиб, кечаси номаълум шахс уйи олдида жойлашган савдо дўконидан маълум миқдордаги пулларини  ўғирлаб кетишганини айтиб шикоят қилган.  Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан жиноят иши қўзғатилган.   
 
Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан суриштирув ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг ахборотига кўра, тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ўғирликни шу туманда яшовчи 20 ёшли йигит дўкон эшигини бузиш йўли билан кириб, содир этганлиги аниқланган ва қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Ўғирлик Жиноят ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар