...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диний ташкилотлар тақдим қиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди


15:48, 04.12.2018 Жамият
 2 047

Ҳисобот шакли жами маълумотлар киритилиши лозим бўлган 25 та устунлар йиғиндисидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Диний ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди.
 
Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинишича, ҳисобот шакли жами маълумотлар киритилиши лозим бўлган 25 та устунлар йиғиндисидан иборат.
 
Ҳисоботда диний ташкилотнинг реквизитлари, раҳбар ходимлар ҳақидаги, диний ташкилот аъзо бўлган халқаро, чет эл ва маҳаллий ташкилотлар бўйича маълумотлар ҳамда ҳисобот даврида тайёрланган босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар бўйича маълумотлар акс эттирилиши лозим.
 
Шунингдек, ҳисоботда диний ташкилот фаолиятида вужудга келган муаммолар ҳамда унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар ҳам қайд этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Адлия вазири Диний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар