...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Yandex Music” янгради


16:00, 04.12.2018 Реклама
 2 998

“Yandex music” инсонларга ўзлари учун доимо янги қирраларни очишларида ёрдам беради.

Реклама

Бугун, 4 декабрь куни Yandexкомпанияси Ўзбекистонда“Мусиқа”ниишгатуширди.Энди ўзбекистонлик фойдаланувчилар ўн миллионлаб трекларни бепул тинглашлари ва ҳаётнинг турли ҳолатларига мос плейлистларни баҳолашлари мумкин. IOC ва Android қурилмалари иловаларида, мусиқани интернетсиз ва юқори сифатда тинглаш мумкин. Бунинг учун тўловли обуна керак бўлади.

Айнан ишга туширилишидан аввал, “Yandex music” каталоги Ўзбекистон учун актуал бўлган мусиқа билан тўлдирилди, хизмат интерфейси эса ўзбек тилига ўгирилди. “Yandex music” нашриёти Ўзбекистонда машҳур бўлган қўшиқлардан бир нечта плейлистлар тайёрлади. Масалан, улар орасида: “Оқшом кечаси учун рақсбоп ўзбекча мусиқа”, “Гўзал ўзбек мусиқаси”, “Шарқона визуализация” ёки “Ўзбекча позитив” плейлистлари бор.



 
Каталогда чет эллик ижодкорларнинг машҳур қўшиқларидан ташқари,  кўплаб таниқли ўзбек хонандаларининг қўшиқларини ҳам топиш мумкин. Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳон, Шаҳзода, Сарвар ва Комил, Шоҳруҳ, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Севара Назархон ва бошқалар шулар жумласидандир.  Илованинг асосий саҳифасида эса,Ўзбекистонда оммабоп бўлган қўшиқларнинг янгиланиб турадиган “чарти” пайдо бўлди. 
 
“Yandex music” инсонларга ўзлари учун доимо янги қирраларни очишларида ёрдам беради. Хизмат ичида исталган машғулот учун мусиқа топиш мумкин.  Бундан ташқари, хизмат кайфиятга қараб мусиқа танлаш имкониятини ҳам беради. Масалан, ҳордиқ учун плейлистни ёки югуриш учун аккомпанементни танлаш мумкин. 



“Yandex music” – Россияда машҳур бўлган мусиқа хизмати. Бизни 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар танлашади. Биз, Ўзбекистонда иложи борича кўпроқ аҳоли бизнинг устунликларимизни баҳолай олишларини истаймиз ва Ўзбекистонда ҳам Россиядаги каби оммалашишга умид боғлаймиз” – деб таъкидлади “Yandex music”нинг Халқаро ривожлантириш бўйича бошлиғи  Амир Биктимиров.
 
“Yandex music”га “Apple Store” ёки “Google Play”да обуна бўлиш мумкин. Обуна нархи бир ой учун 1, 99$ (16500 сўмга яқин)ни ташкил этади.
 
“Yandex music” — Yandex компаниясининг Ўзбекистонда ишга туширилган биринчи хизмати эмас. 2018 йил 4 апрелдан бошлаб мамлакатда Yandex.taxi хизмати, 2018 йил 15 ноябрдан эса Yandex.mahalla хизматлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Хизматлар лицензияланган

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!