...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижда диний таълим олиш бўйича яна бир имконият яратилди


18:35, 15.08.2018 Жамият
 2 320

Эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.

“Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилган.

Фуқароларнинг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминлаши юзасидан тавсиялар бериш ва мурожаатларни кўриб чиқиш Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек қарорга мувофиқ тавсия этиладиган хорижий диний таълим муассасаларининг рўйхати ҳар йили 1 яваргача Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.

Эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.

Дин ишлари бўйича қўмита эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар билан доимий ҳамкорлик олиб боради ва уларга ҳар томонлама кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган диний ташкилотлар ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Диний таълим Маслаҳат маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар