...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диний таълим муассасалари қабул имтиҳонлари ўзгарди


19:00, 12.03.2018 Жамият
 3 975

2018-2019 ўқув йили учун ўтказиладиган қабул имтиҳонларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларини янада такомиллаштириш, синовларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йили учун ўтказиладиган қабул имтиҳонларига ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди.
 
Идора матбуот хизмати хабарига кўра, ЎЗГАРТИРИШЛАР ҚУЙИДАГИЧА:


 
Ўрта махсус ислом билим юртлари учун:
 
- Маънавият ва маърифат (оғзаки, ижодий имтиҳон) 75,6 балл
- Хорижий тил (тест синови) 111,6 балл
- Тарих (тест синови) 39,6 балл
 
Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
 
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси учун:
 
- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 75,6 балл
- Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 111,6 балл
- Ўзбекистон тарихи (тест синови) 39,6 балл
 
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
 
Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва қабул имтиҳони ўтказиш муддатлари қўшимча эълон қилинади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Диний таълим синов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар