...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даҳшатли ўхшашлик! Яна Lada Largus! Яна юк машинаси! Яна қурбонлар!


17:40, 13.03.2018 Жамият
 10 467

Тақдирнинг ўйинини қарангки, ўша куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида ҳам худди шундай ЙТҲ содир бўлган.

1 март куни маҳаллий вақт билан 4:30 да Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида Lada Largus русумли автомобил ҳамда Shacman русумли юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва унинг оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Тақдирнинг ўйинини қарангки, ўша куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида ҳам худди шундай ЙТҲ содир бўлган.


 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 март куни соат тахминан 03:30 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳри П.Махмуд кўчаси 16-уйда яшовчи Ю.К. ўзига тегишли Lada Largus автомашинасида Қўнғирот  тумани ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўлида тўхтаб турган КАМАЗ русумли юк автомобили тиркамасининг орқа томонидан келиб урилган.
 
Оқибатда Lada Largus йўловчилари – Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғинида яшаган С.Б ва И.С, Қўнғирот тумани “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғинида яшаган О.А. воқеа жойида вафот этган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:ЙТҲ қурбон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар