...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат тест маркази ходимлари тузилмаси ўзгартирилди


11:07, 27.07.2017 Жамият
 4 031

ДТМ директори вазифасини бажарувчи масъул ходимга олий таълим муассасаларига қабул қилиш тест синовларини сифатли ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, Давлат тест марказининг вазифалари белгиланди. Унга кўра:
  • Республика таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнида тест синовларини ташкил этиш борасидаги давлат сиёсатини олиб боради;
  • Тест синовлари натижаларини аниқлашда адолатлилик, ишончлилик ва объективликни таъминлайди;
  • Тест саволлари базасини шакллантириш, педагогик баҳолаш воситаларини мукаммаллаштиради;
  • Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу жараённи координация қилиш, тест манбааларини чоп этиш, тест синовлари натижаларини таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;
  • Хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш Миллий тизимини ривожлантиради.
 
ДТМ директори вазифасини бажарувчи мансабдор шахсга таълим муассасаларига қабул қилиш тест синовларини сифатли ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. ДТМнинг маъмурий бошқарув персонали миқдори 89 штат бирлигидан 72 штат бирлигига қисқартирилди.
 
Давлат тест маркази Давлат бюджети, ҳомийлик маблағлари ва таъқиқланмаган манбаълардан молиялаштирилиши мумкин.
 
Маълумот учун: Давлат тест марказининг манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:ДТМ Давлат тест маркази Таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар