...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ Россия метрополитенида портлаш уюштирмоқчи


16:52, 02.02.2016 Олам
 3 944

Жангарилар Россия ҳудудига сайёҳлар кўринишида киришни режалаштираётгани аниқланган.

Россия Федерациясида ДАИШ билан алоқадор муаммо чиқмаслиги учун жуда қаттиқ назорат ўрнатилган. Албатта, террористик гуруҳ раҳбарларининг ҳам бундан хабари бор. Мамлакатга киришнинг ҳеч бир имкони топилмагач, ДАИШнинг 3 нафар жангарилари сайёҳ кўринишида Россия ҳудудига кирмоқчи. Бу ҳақда “Regnum.ru” нашри маълумот беради. Уларнинг бу режаси Россия ҳукуматига аён. Шу сабабли назорат янада кучайтирилган.

Маълумотларга кўра, ДАИШ жангарилари Саудия Арабистонидан Тунисга, у ердан Сурияга келишган. Эндиликда эса улар Россиянинг Екатеринбург ҳамда Санкт-Петербург шаҳарларидаги метрополтенларнинг бирига ҳужум уюштириш истагида. 3 нафар жангари ва икки ҳудкуш аёл мамлакатнинг махсус хизмати томонидан қидирилмоқда. Махсус хизмат берган маълумотларга кўра улар террористик ҳужумни ҳар икки шаҳарда, бир кунда амалга оширишни режалаштирган.
Умида Якубова

Теглар:ДАИШ Россия Метрополитен Саудия Арабистони Тунис Санкт-Петербург Сурия Ҳудкуш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!