...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ жангариси ўз онасини қатл этди


21:42, 08.01.2016 Олам
 5 133

Маълумотларга қараганда, 2014 йилнинг июнь ойидан ИД жангарилари 837 нафар аёлни қатл этган.

Суриянинг Ракка шаҳрида ДАИШ террорчилик гуруҳининг жангариларидан бири одамлар кўз олдида ўз онасини қатл этди. Бу ҳақда суриялик инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши вакили сўзларига асосланиб РИА Новостига  ҳавола қилаётган darakchi.uz нашри хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакили маълумотларига кўра, 45 ёшларда бўлган аёл ўзининг 20 ёшли ўғлини ДАИШ қаторини тарк этиб, Раккадан бирга қочишга кўндирмоқчи бўлган. Ўғил бу ҳақда ўз раҳбариятига хабар берди ва аёл қўлга олинди ҳамда ўз ўғли томонидан юзлаб одамлар олдида қатл этилди, дейилади хабарда.

Маълумотларга қараганда, 2014 йилнинг июнь ойидан ИД жангарилари 837 нафар аёлни қатл этган.

Теглар:ДАИШ Ислом давлати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!