...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чиқиндилар ёрдамида Стив Жобснинг арт-сурати тайёрланди


09:57, 14.05.2016 Олам
 2 848

Бу суратни яратиш учун 1 килограмм миқдоридаги техник чиқиндилар керак бўлган.

Жейсон Мерсье ўзи ҳурмат қилган ҳар қандай инсоннинг портретини таомлар, мевалар, электрон чиқиндилар, гаджетлар ёрдамида ярата олиши билан машҳур. Унинг ишлари Энди Уорхолнинг ишларига ўхшаб кетади. Жейсон ҳам айнан поп-арт услубида ишлайди. У яратган суратлар гарчи кераксиз чиқиндилар, сабзавот, мева, мато қолдиқлари ва бошқалардан тайёрлансада, суратда ким акс эттирилганини билиш жуда осон.
 
Бу гал Жейсон Стив Жобс образини яратишга ҳаракат қилиб кўрди. Жейсон Стивнинг портретини унинг бир неча ўн йиллик фаолиятидан келиб чиқиб, электрон чиқиндилардан яратишга қарор қилди. Улар орасида ишламайдиган уяли алоқа телефонлари, CD-дисклар, симлар, санчқилар, клавиатуралар, дискеталар, компьютер сичқончалари, флешкалар, аккумуляторлар, фотоаппарат бошқа чиқинди сифатида олиб қўйилган буюмлар бор.
 
Портретни тайёрлаш учун Жеймс 15 соат тинимсиз ишлади. Ушбу портретнинг оғирлиги 1 килограммни ташкил этади. Портрет бундан бир неча йил олдин Стивнинг суратини чизган Уолтер Айзексоннинг сурати асосида тайёрланган. У бу суратни Стивнинг таржимайи ҳоли ҳақида ёзилган китобнинг муқоваси учун чизиб берганди.
 
“Аслида мен Стив ҳақида кўп нарсани билмайман. Мен бир неча фильмларни тамоша қилиб, у ҳақида тасаввурга эга бўлдим. Ана шундан кейингина унинг ижоди ва ўзи ҳақида қизиқиш пайдо бўлди. Менинг, ҳатто, iPod’им ҳам йўқ. Аммо баъзи инсонлар учун техника воситалари ҳаётининг бир бўлаги саналади. Мен учун эса бу пластик бўлаги, холос. Мен бошқаларнинг ҳам техника воситаларига ҳаддан зиёд қизиқиб, ҳаёт маъносини йўқотиб қўйишларига қаршиман ва бу ишларим атрофдагиларни шунга чақира олади, деган умиддаман”, дейди Жеймс.
Умида Якубова

Теглар:Стив Жобс арт-сурат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!