...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чиқинди контейнеридан янги туғилган чақалоқ топилди


17:51, 20.07.2017 Олам
 7 228

Гўдакнинг онаси қидирилмоқда. Чақалоқнинг ҳаётини хавф остига солгани учун унга 1 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Россиянинг Челябинск шаҳрида чиқинди контейнеридан янги туғилган чақалоқ топилди. Шу ерда яшовчи маҳаллий фуқаролардан бири контейнерда қизалоқ чақалоқни пайқаб, дарҳол тез ёрдам хизмати вакилларини чақирган. Бу ҳақда “Российская газета” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, гўдакка тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни вақтда қизалоқ шифокорлар назорати остида. Унинг саломатлиги ҳам жойида.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилди. Гўдакнинг онаси қидирилмоқда. Чақалоқнинг ҳаётини хавф остига солгани учун унга 1 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Челябинск Гўдак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!