...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чинозда ўғил отасининг бошига болға билан урди


20:25, 24.04.2018 Жамият
 4 977

Мудҳиш воқеа 23 апрель, душанба куни содир бўлган.

23 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ўғил ўз отасини уриб, унга жиддий жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Матбуот хизмати хабар берган.
 
Хабарда айтилишича, шу куни соат 19:00 ларда, Боғбон маҳалласи Боғбон кўчасида яшовчи 22 ёшли М.Намоев 59 ёшли отаси В.Намоевнинг бошига болға билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада В.Намоев жиддий тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Отага қўл кўтарган М.Намоев эса қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чиноз жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар