...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзордаги фоҳишахона фош этилди


14:51, 18.11.2017 Жамият
 15 999

Камолиддин 200 минг сўм маблағ эвазига айрим фуқароларга ахлоқсизлик қилишлари учун шароит яратиб берган...

2017 йилнинг 14 ноябрь куни тахминан соат 21:00 ларда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
 
Тадбир давомида муқаддам судланган Каримов Камолиддин Саидкамолович, Чилонзор тумани, 5-15-11 хонадонда фоҳишахона сақлаб, 200 минг сўм маблағ эвазига фуқаро “У” ва “К”ларга ахлоқсизлик ишлари билан шуғулланишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фоҳишахона Чилонзор тумани ИИБ Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар