...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда рўй берган Spark ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲга гувоҳлик қилганлар қидирилмоқда


15:21, 15.04.2016 Технология
 5 823

Бунёдкор шоҳ кўчасига ёндош йўл (кармашка)дан келаётган Spark эса эндигина бурилишга чоғланган Lacetti’ни “биқини”дан бориб “қучган”.

Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан Алишер Мирзаев 13 апрель куни Тошкентда юз берган навбатдаги ЙТҲга гувоҳлик қилганларни қидираётганини маълум қилди.
 
Гап шундаки, жорий йилнинг 13 апрель куни соат 08:45 атрофида Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Кичик халқа йўли туташган чорраҳада оқ рангдаги Spark ва Lacetti автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Хабарда маълум қилинишича, Lacetti автомобили кўприк бўйлаб Бунёдкор шоҳ кўчасига ҳаракатланиб келган ва чорраҳадан чап тарафга, яъни кичик халқи йўлига тушиб олмоқчи бўлган. Бунёдкор шоҳ кўчасига ёндош йўл (кармашка)дан келаётган Spark эса эндигина бурилишга чоғланган Lacetti’ни “биқини”дан бориб “қучган”. Натижада Spark’нинг кузови олд қисмига жиддий зарар етган. Зарб оқибатида Lacetti’нинг ўнг ён тарафи пачоқ бўлган.
 
ЙТҲ ҳақида хабар бераётган ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг айтишича, Spark автомобили чорраҳада қизил чироқ ёнганига қарамасдан ҳаракатланишда давом этган ва Lacetti’ни уриб юборган. Шу сабаб тармоқ фойдаланувчиси воқеага гувоҳлик қилган шахсларни ёки ушбу воқеани автомобилидаги кузатув камералари суратга олган ҳайдовчиларни қидираётганини маълум қилган.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида мазкур воқеа юзасидан баҳс тинмаяпти. Кимдир ЙТҲда светофорни айбласа, яна кимдир Spark ҳайдовчисини оқлаяпти.
 
ЙТҲ оқибатида ҳолак бўлганлар йўқ. Жароҳатланган ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. 

Теглар:Водители Ташкента Spark Lacetti ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!