...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда қасддан баданга оғир шикаст етказган шахс ҳибсга олинди


18:25, 04.11.2017 Жамият
 3 835

"Бош мия очиқ жароҳати” ташхиси билан шифохонага ётқизилган фуқаро 2 ноябрь куни вафот этган...

Аввалроқ, Россиянинг Ногинск шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик уста жорий йилнинг 31 октябрь куни Электросталь шаҳри мэрининг маслаҳатчиси Дарья Туркина пичоқлаб ўлдириб қўйгани гумон қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Яна бир оқибати аянчли тугаган жиноят Тошкент шаҳрида содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайти ўз саҳифаларида маълумот эълон қилган.
 
2017 йилнинг 1 ноябрь куни тахминан соат 23:30 ларда, номаълум шахс маст ҳолатда, Чилонзор тумани ҳудудида, безорилик оқибатида фуқаро Шукуров Акмал Сабировични қўл ва оёқлари билан уриб-тепиб, унга оғир тан жароҳати етказган. Натижада А.С.Шукуров, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилиб, унга "Бош мия очиқ жароҳати, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мия эзилиши, чап ён энса суягининг синиши” ташхиси қўйилган.
 
Ушбу жиноятни содир этганликда 1987 йилда туғилган Каскинов Алексей Владимирович гумон қилиниб, уни ҳибсга олиш тезкор чоралари кўрилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Олинган тан жароҳатлари натижасида фуқаро А.С.Шукуров бундан икки кун илгари, яъни 2017 йилнинг 2 ноябрь куни шифохонада вафот этган.
 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Каскинов Алексей Владимирович содир этганлиги тасдиқланиб, гумондор ушланган.
 
А.В.Каскиновнинг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Теглар:Чилонзорда жиноят Тошкент шаҳар ИИББ Тергов-тезкор тадбирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар