...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда ўғирликда гумон қилинаётган аёл 2 кун ичида қўлга олинди


10:39, 07.11.2017 Жамият
 2 872

Бу сафарги қидирув 15 йилга чўзилмаган, қидирувдаги шахс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида тезда қўлга олинган.

Аввалроқ “15 йил қидирувда бўлган гиёҳвандлик воситалари “сотувчиси” ушланди” сарлавҳаси остида, аниқроғи Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноятини содир этганлиги учун 2002 йил 1 июнь куни Шайхонтоҳур туман ИИБ Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Усмонова Дилором Каримовна ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳайратланарлиси шундаки, Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида эълон қилинган навбатдаги хабарда ҳам қидирувда бўлган шахс аёл киши эканлиги айтилади. Фақат бу қидирув, юқорида таъкидланганидек, 15 йилга чўзилмаган, қидирувдаги шахс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида атиги 2 кун ичида қўлга олинган.
 
Мазкур хабарда айтилишича, 2017 йилнинг 4 ноябрь куни Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун 2017 йил 2 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан қидирув эълон қилинган Акбарова Турсуной Нематуллоевна ушланди.
 
Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Қидирувдаги шахс Тезкор тадбир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар