...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чикаголик йигит дўстлари билан видеомулоқот қилаётган пайтда ўлдириб кетилди


13:53, 18.06.2016 Олам
 5 021

28 ёшли Антонио Перкинснинг ўлдирилиши дўстларининг кўз ўнгида видеога муҳрланди.

АҚШда истиқомат қилувчи 28 ёшли Антонио Перкинс  дўстлари билан видеомулоқот қилаётган пайтда ўқ узди. Бунинг сабаблар ҳозирча номаълум. Чикаголик йигит эса боши ва бўйнидан яраланди,  дея “WGN”  хабар бермоқда.
 
Видеода воқеа пайтидаги овозлар яққол эшитилади, йигит унга ўқ узилаётган томонга қараб бир неча сония давомида “Бу ишни қилма”, дея ўтинади, аммо иккита ўқ овози эшитилгач, йигит ерга йиқилади. Антонио йиқилгандан кейин ҳам, унга қарата яна 10 марта ўқ узилади.
 
Ачинарли томони шундаки,  унинг акаси ҳам бир неча йил олдин отиб кетилган эди. Антонионинг дўстлари, унинг ҳеч қандай гуруҳга аъзо эмаслиги, душманлари йўқлигини айтмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, жабрланувчи дарҳол шифохонага ётқизилган, лекин жароҳат  оғирлиги туфайли вафот этган. Айни дамда қотиллик юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Антонио Перкинс Чикаго Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!