...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чемпион вазир ўринбосарини аяб ўтирмади


18:05, 27.07.2017 Жамият
 11 241

У қарорлар қабул қилишда ҳаяжонланмаган, лекин жаҳон чемпиони билан ўйинда уни ҳаяжон босган.

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ўтказилган тадбирда Жаҳон шахмат тожи соҳиби Рустам Қосимжонов ва Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўзаро дона сурди.


 
Шахмат тахтасида кечган “жангда” жаҳон чемпиони Саъдуллаевнинг энг ёш вазир ўринбосарлигига қараб ўтирмади. Якун Қосимжоновнинг ғалабаси билан якунланган.
 
Мағлуб бўлган Халқ таълими вазири ўринбосарининг айтишича, кўп қарорлар қабул қилишда ҳаяжонланмаган. Лекин жаҳон чемпиони билан ўйинда уни ҳаяжон босган ва тажриба ўз сўзини айтган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Шахмат федерацияси Алишер Саъдуллаев Рустам Қосимжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар