...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукуматнинг энг ёш вакили уйланди. Тўй неча кишилик бўлди?


10:51, 28.06.2018 Жамият
 21 173

Алишер Саъдуллаев Президент айтганидек ихчам, супер-ихчам тўй ўтказиши ҳақида гапирган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукуматининг энг ёш вакили – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев оила қураётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 27 июнь куни вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаевнинг тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.


 
Жорий йилнинг 16 май куни унаштирилган Алишер Саъдуллаев Президент айтганидек ихчам, супер-ихчам тўй ўтказиши ҳақида гапирган эди.
 
Тўйда меҳмонлар сони 120 кишидан ошмаган. Фақатгина битта навбатчи гуруҳ хизматидан фойдаланилган, “бирров”га келувчи санъаткорлар бўлмаган. Тўй ихчам ва камчиқим ўтказилгани айтилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Алишер Саъдуллаев 1994 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 2017 йил 3 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
 
Жорий йилнинг 30 июнь куни у Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланганига бир йил тўлади.

Теглар:Алишер Саъдуллаев Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар