...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бузоқнинг югургани сомонхонгача. Фирибгар опа ушланди


17:50, 05.10.2018 Жамият
 7 458

У катта пул миқдоридаги буюмларни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Вобкент туманида яшовчи фирибгар аёл ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Вазирлик хабарига кўра, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Бухоро шаҳри Қудуқчи кўчасида яшовчи М.М. исмли аёл Бухоро шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
 
У берган маълумотга кўра, 2018 йил 17 май кунидан 27 май кунигача бўлган вақт оралиғида Вобкент туманида яшовчи Ш.Р. исмли аёл фуқаро М.М.дан заргарлик буюмларини сотиб беришни ваъда бериб, уларни олиб кетган. “Карвон” бозорида рўй берган воқеада М.М. 124 миллион сўм миқдоридаги заргарлик буюмларини бериб юборган. Яъни Ш.Р. на олган буюмларини қайтарган, на ваъда қилинган пулларни берган.
 
Оқибатда, фуқаро М.М. мурожаатидан сўнг, айбланувчи Ш.Р. қўлга олинган.
 
Шу тариқа, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Бухоро вилояти Вобкент тумани фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар