...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сохта биржа ходими фуқарони 167 200 долларга “ухлатди”


20:18, 22.12.2018 Жамият
 7 910

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кеча, 21 декабрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБга тушган ҳужжатга кўра, фуқаро ўзини биржа ходими деб таништирган шахсга алданиб қолган.
 
Маълум бўлишича, Юнусобод туманида яшовчи Н.М. Олмазор туманида яшовчи Х.Б.га ўзини биржа ходими деб таништирган. Н.М. 2017 йил 10 октябрдан 2018 йил 27 июнгача бўлган вақт оралиғида Афросиёб кўчасида жойлашган Comfort Elit номли нотурар бинони биржа орқали сотиб олиб беришликни ваъда қилган ва Х.Б.дан 167 200 АҚШ долларини олган. Шу вақтгача, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.М. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри Фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар