...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухородаги фожиа ҳақида янги маълумот берилди


18:16, 18.09.2018 Жамият
 12 226

Жабрланганларнинг оилаларига барча тегишлича ижтимоий кўмак чоралари кўрсатиляпти.

Аввалроқ, Бухоро-Қоравулбозор магистралида автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва ундаги газ баллони портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура “Qalampir.uz”га қуйидагиларни маълум қилди.
 
Бугун, 18 сентябрь куни соат 07:30 ларда фуқаро В.Қобилов бошқарувидаги “Вобкент Гулшани” МЧЖга тегишли бўлган, Isuzu русумли 80Y120КА давлат белгили автобус Когон туманидаги Zelich oil метан газ қуйиш шохобчасидан ёқилғи қуйиб, тахминан 700 метр масофа юргандан сўнг, А380 автомобиль йўли Когон-Қоровулбозор йўналишининг 201 км.да ҳаракатланиб кетаётганида, автоулов газ балони портлаган.
 
Натижада, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар фуқаролар жароҳатланиб, уларнинг 4 нафари ҳодиса жойида ва 1 нафари шифохонада вафот этган, қолган 21 нафар йўловчиларнинг 5 нафари оғир, 7 нафари ўрта оғир ҳамда 9 нафари енгил аҳволда.
 
5 нафар оғир беморлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига, қолганлари эса Когон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига ётқизилиб, уларга шифокорлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бугун, 18 сентябрда вилоят ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ ТБ зиммасига юклатилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.
 
Дастлабки тергов давомида судга оид тиббиёт, автотехника ва ёнғин техника экспертизалари тайинланди.
 
Шунингдек, “Zelich oil” метан газ қуйиш шохобчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш нормаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш борасида, мутахассислар жалб қилиниб, ўрганишлар олиб борилмоқда.
 
Аниқланишича, Қоровулбозор туманидаги “Рахмон Ахмад” фермер хўжалиги раиси Р.Ахмедов Вобкент тумани “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшовчи Г.Розиқова томонидан 25 нафар фуқаролардан иборат қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш учун ташкил қилинган мавсумий мадад гуруҳи билан фермер хўжалигида экилган маккажўхори сўтасини олиш учун Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлган.
 
Жабрланганларнинг оилаларига барча тегишлича ижтимоий кўмак чоралари кўрсатиляпти.
 
Эслатиб ўтамиз, ФВВ мазкур ҳодисада жабрланган ва қурбон бўлганларнинг шахси ҳақида маълумот берганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Бухоро вилояти автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар