...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода жамоат транспорти учун жетон жорий этилади


16:24, 08.11.2016 Жамият
 3 161

Бухоро вилояти ҳокимиятининг бу борадаги қарори айни пайтда муҳокама жараёнида.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳридаги автобусларга жетон жорий қилингани ҳақида хабар берган эдик. Тез орада жетонлар Бухорода ҳам жорий этилади.
 
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Бухоро вилояти ҳокимиятининг “Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобуслардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.
 
Мазкур қарор тасдиқланса, 2016 йил 1 декабрдан Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобусларда жетонлар ҳам тўлов воситаси сифатида қабул қилинади. Бундан ташқари, мазкур жетонларни бемалол пластик карточкалар орқали сотиб олиш мумкин.
 

Теглар:Бухоро Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар