...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бутунжаҳон иқтисодий рақобатбардошлик рейтингида Ўзбекистон қайд этилмади


10:33, 28.09.2016 Олам
 4 322

Қозоғистон иқтисодий рақобатбардошлик бўйича дунё рейтингида 11 ўринга пастлаб кетди.

Бутунжаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган 2016-2017 йил учун иқтисодий рақобатбардошлик рейтингида Қозоғистон 53-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич ўтган йилги натижадан 11 поғона пастда эканини кўриш мумкин.
 
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон Озарбайжон ва Россиядан сўнг, 3 ўринни эгаллаган. 138та мамлакат ичида Озарбайжон 37-ўринда, Россия эса ўтган йилги 45-ўрин кўрсаткичини янгилаб, 43-ўринга кўтарилиб олди.
 
Бутунжаҳон иқтисодий рақобатбардошлилик рейтингида Грузия 59-ўрин, Тожикистон 77-ўрин, Арманистон 79-ўрин, Украина 85-ўрин, Молдавия 100-ўрин, Қирғизистон 111-ўрин кўрсаткичига эга.
 
Нефть савдоси билан боғлиқ йўқотишлари сабаб Қозоғистон иқтисодиётида пасайиш кузатилган, дейилади хабарда.
 
Рейтингдаги кучли ўнталик қуйидаги давлатлардан ташкил топган: Швейцария, Сингапур, АҚШ, Нидерландия, Германия, Швеция, Буюк Британия, Япония, Гонконг, Финляндия.
 
Маълумот учун, мамлакатимиз рўйхатда қайд этилмаган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Рейтинг МДҲ Қозоғистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!