...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бутун Тошкентнинг муаммосини битта маҳаллада кўрсатиб қўйишяпти – Жаҳонгир Ортиқхўжаев


15:57, 07.12.2018 Жамият
 8 189

BBC нашри эса Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев номи бору ўзи йўқ бўлган компанияга ер берганини иддао қилиб чиқди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Байналмилал” маҳалласидаги уйлар бузилишга тушгани, бу ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг ҳам уйи жойлашгани, маҳалла аҳолиси уйлари бузилиб, ўрнида баланд бинолар қад ростлашига қарши экани ҳақида хабар эълон қилгандик.
 
BBC нашри эса Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев номи бору ўзи йўқ бўлган компанияга ер берганини иддао қилиб чиқди. QALAMPIR.UZ билан суҳбатда ҳоким ушбу масалага атрофлича тўхталди.
 
— “Байналмилал” маҳалласига инвестиция киритиш керак бўлган корхона ёлғон корхона бўлиб чиқди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев йўқ корхонага ер ажратган деган журналист суриштируви эълон қилинди. Бунга муносабатингиз қандай?
— Биласизми, бизнинг вазиятимиз у даражада эмас. Яъни инвесторлар миллардлаб қоп-қоп пул олиб келяптию биз жой топиб беролмаяпмиз, унга суриштирув эълон қиляпмиз. Мана, Toshkent city ҳақида ҳам ёзиб чиқишди. Ичкарига кириб қаранг, ҳеч қандай номга эга бўлмаган компаниялар қандай қурилиш қиляпти. Қурилишни вақтида қилса, одамларни иш билан таъминласа, уни суриштириб нима қиламан?
— Борлигига ўзингиз ишонасизми?
— Агар қурилишни бошласа, ҳеч исми бўлмасин, лекин иш қилсин.
— BBC’нинг суриштирувига қандай муносабатдасиз?
— Бекорчилар деб ўйлайман, бекорчилар... Биласизми, Ўзбекистонда, хусусан, Тошкентда ҳал қилиниши керак бўлган жуда глобал, катта-катта ишлар бор. Битта маҳаллага шунча эътиборни бериш, бунча овоза қилиш, мен ўйлайманки, бутун Тошкентнинг муаммосини битта маҳаллада кўрсатиб қўйишяпти. Бундан бошқа муаммоларимиз ҳам кўп. Улар тўғрисида ёзишсин.
 
Ушбу эксклюзив интервьюни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
 
Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан эксклюзив видеоинтервьюни томоша қилинг
Mover'да томоша қилинг
 

 
Youtube'да томоша қилинг
 

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар