...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси жонли мулоқотга чиқади


14:00, 15.01.2018 Жамият
 2 227

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Press-hall’да иштирок этиши кутилмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида Press-hall ўз ишини бошлаган эди. Унда Ҳукумат аъзолари, давлат ташкилотлари раҳбарлари ташриф буюриб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар. Мулоқот жонли эфирда намойиш этиб борилади.
 
Press-hall’нинг илк учрашувида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сухроб Рустамович Холмуродов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш тўғрисида келиб тушган саволларга жавоб берган эди.
 
Бугун, 15 январь куни Press-hall Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган ОАВларини бир ерга жамлайди. Соат 16:00 да “Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти тўғрисида” матбуот анжмуни бўлиб ўтади. Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этиши кутилмоқда.
 
Ушбу матбуот анжуманини “Qalampir.uz” сайтида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. 

Теглар:Press-hall Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Азиз Абдуҳакимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар