...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арипов Шаҳрисабзда! Эътибор қилинг, у галстуксиз


20:21, 03.09.2018 Жамият
 14 668

Суратларда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовни бошида кепка, елкасида сумка билан кўриш мумкин.

Интернетда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг галстуксиз, эркин ўтирган суратлари пайдо бўлди. 

Маълум бўлишича, у бугун, 3 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро Мақом санъати Анжуманига тайёргарлик ишларини кўздан кечирган. Сурат ҳам айнан Шаҳрисабзда олинган.



Халқаро миқёсдаги тадбирга тайёргарлик ишлари кенг кўламда олиб борилаётганлиги билан бирга, мутасадди раҳбарларга қўшимча вазифа ва топшириқлар берилган. 

Бош вазир томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудларидан ташриф буюрган ташкилотчилар ўзининг тарихи ва маданиятини намойишида миллийлик ифорини тараннум этувчи экспозицияларини кўпайтириш вазифалари топширилди. Шу билан бирга, ҳудудга мос таомлар турларини тайёрлаш ва меҳмонларнинг тановвул қилиниши кўзда тутилди.



Танишув давомида анжуманнинг чет эллик иштирокчилари учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Тадбир доирасида Қашқадарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, удумлари билан яқиндан танишиш мақсадида, ушбу вилоятда жойлашган тарихий обидалар, қадамжолар ва зиёратгоҳларга ҳам ташрифлари режалаштирилган.

Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган Яккабоғ туманидаги Хўжа Илғор қишлоғи, Китоб туманидаги Ҳазрати Башир зиёратгоҳи, Чироқчи туманининг Чияли қишлоғи ва бошқа бир қатор маданий мерос объектлари шулар жумласидандир.



Суратларда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовни бошида кепка, елкасида сумка билан кўриш мумкин.

Теглар:Азиз Абдуҳакимов Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар