...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Озарбайжон халқи ўз мустақиллик кунини нишонламоқда


12:05, 18.10.2017 Олам
 2 311

18 октябрь Озарбайжон Республикасининг қайта мустақилликка эришган куни.

Бугун қардош озарбайжонликлар ўз мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлайди.
 
1991 йил 30 августда Озарбайжон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Озарбайжон Республикасининг давлат мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги Декларация қабул қилинган.
 
1991 йил 18 октябрь куни “Озарбайжон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида”ги Конституциявий ҳужжат имзоланган ва ушбу санадан бошлаб озарбайжонликлар ушбу кунда тарихий байрамни нишонлайдилар. Мамлакат 26 йиллик тарихида барча соҳаларда ютуқларга эришди.
 
Бугунги кунда Озарбайжон Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун Шарқ ва Ғарбни боғловчи транзит ҳудуд сифатида эътироф этилмоқда. Озарбайжон ҳудуди Европага чиқиш учун муқобил йўналиш сифатида кўрилмоқда.
 
Озарбайжоннинг туризм соҳасидаги имкониятлари ва ундан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 2017 йилнинг ўзида мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар сони икки миллиондан ошган.
 
Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можаролар бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Арманистон томонидан Озарбайжон ҳудудининг босиб олиниши, ушбу мамлакатнинг тараққиётини тўхтата олмаяпти.
 
Икки мамлакат ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳамда Озарбайжоннинг етти тумани учун бораётган кураш натижасида 1 миллион нафарга яқин аҳоли қочоққа айланган. Ушбу конфликтни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича БМТнинг қатор резолюциялари қабул қилинганига қарамай улар қоғозда, яъни ижро этилмай қолмоқда.
 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Озарбайжон Республикаси Тоғли Қорабоғ Мустақиллик куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!