...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу йил 34 туманда пахта ҳосили ҳашарчиларсиз терилади


15:17, 05.09.2018 Жамият
 14 320

Пахта ҳосили ҳашарчиларсиз териладиган туманлар рўйхати эълон қилинди.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу ҳужжатга кўра, вилоятлардаги айрим туманларда пахта ҳосили фермер хўжаликларининг ўз имкониятлари билан (ҳашарчиларсиз) териб олиниши белгиланди.
 
Қуйидаги туманларда ҳосил ҳашарчиларсиз териб олинади:

Пахта ҳосилини ҳашарчиларсиз териб олувчи туманларда қуйидаги тартиб ўрнатилди:

туманлар ҳокимлари пахта хом ашёсининг пишиб етилишидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган ҳолда қўлда терилган пахта хом ашёси учун меҳнат ҳақи миқдорини, шу жумладан табақалаштирилишини мустақил белгилайди;

теримчиларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча 100 сўм устама сифатида тўланади;

маҳаллий бюджетлар захира жамғармалари терилган пахта хом ашёсининг ҳар тоннасига 10 000 сўмдан республика бюджетидан кўпайтириб берилади ва ушбу маблағлар туман ҳокими томонидан теримни юқори савияда ташкил этишга сарфланади. Бунда, ушбу маблағларнинг сарфланишига истисно тариқасида давлат харидлари тартиблари татбиқ этилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пахта-2018 Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар