...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британиялик аёлни "туянинг устида ит қопди"


02:15, 24.01.2016 Олам
 2 926

Кир машинасида тасодифан ювилган ютуқли лоторея қоғозининг керакли штрих-кодлари ўчиб кетган.

Вустер шаҳрида яшовчи аёл лотореядан 33 миллион фунт стерлинг миқдоридаги ютуқни ютиб олди, бироқ лоторея қоғозини кир машинасида тасодифан ювиб юборди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда. Лоторея у харид учун кийиб борган жинси шимнинг чўнтагида бўлган. “Camelot” лоторея компанияси бошқарувчиси бироз ранги ўчган ва униққан қоғозни текширувдан ўтказди ва унинг ҳақиқатан ҳам Вустер шаҳрида харид қилинганини аниқлади. Ютуқ эълон қилинган бир парча газета қоғози ва лоторея айни дамда бир қатор текширувлардан ўтказилмоқда. Бунга асосий сабаб, сана ва махсус штрих-код рўйҳатга олинган рақамлари ўчиб кетган. Компания аёлнинг ютуқли лотореясини тиклаш ва унга ютилган пул мукофотини бериш масаласини кўриб чиқмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Camelot лоторея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!