...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилия Сенати раиси лавозимини суиистеъмол қилгани учун исътеъфога чиқарилди


12:42, 06.12.2016 Олам
 1 926

61 ёшли сиёсатчи бошқа лавозимни эгаллайди. Бразилиянинг федерал сенати раҳбари Ренан Калейрос ўз қизига ёрдам бериш учун давлат мулкидан фойдаланган.

Бразилиянинг федерал сенати раҳбари Ренан Калейрос Бравзилия Олий суди қарорига кўра, амалдаги лавозимидан озод этилди. Сиёсатчи давлат мулкин талон-тарож қилганликда айбланмоқда. Бу хақда “Izvestia.ru” нашри хабар берди.
 
Суд 61 ёшли Калейросни оддий сенаторликка тушириш ҳақида қарор чиқарди. Агар Бразилия президенти ўз вазифасини бажара олмаса, уни Сенат раисилигига тушириш керак эди. Шунинг учун ҳам бу ҳолатга тегишли ҳукм чиқарилган.
 
Аввалроқ, Сенат раиси Ренан Калейрос давлат мулкини талон-тарож қилиш иши бўйича суд текшируларида сўроқ қилинаётгани айтилган эди. Сенатор атрофидаги лавозимини суиистеъмол қилиш можароси 2007 йилда ўз қизига ёрдам бериш учун Калейрос давлат мулкидан фойдаланган пайтдан аланга олган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Бразилия Сенат раиси Ренан Калейрос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!