...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бостондаги отишмада икки полициячи жароҳат олди


16:34, 13.10.2016 Олам
 2 597

Номаълум шахс полициячиларга қарата ўқ узган.

12 октябрдан 13 октябрга ўтар кечаси Американинг Массачусетс штати пойтахти Бостон шаҳри полициячилари шаҳар бўйлаб номаълум шахснинг қурол билан юрганлиги ҳақидаги хабарни олишди. Кейинчалик уларнинг ўзлари отишма остида қолишди.
 
Номаълум шахс полициячиларга қарата ўқ очди. Оқибатда эса икки нафар полиция ходими жароҳат олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
 
Маълумотларга қараганда, полициячилардан бири шифохонага етказилган. Шубҳали шахс эса ҳаётдан кўз юмган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Бостон Массачусетс АҚШ Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!