...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир академик Эдвард Ртвеладзега юксак мукофотни топширди


12:19, 15.05.2017 Жамият
 2 588

Академик Эдвард Ртвеладзе 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир.

Кеча, 14 май куни Ўзбекистон Фанлар академиясида йирик тарихчи-археолог олим, академик Эдвард Ртвеладзе таваллудининг 75 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, Фанлар академияси аъзолари, ўзбек ва хорижлик олимлар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
 
Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 майдаги фармони билан илм-фан соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтиришдаги муносиб ҳиссаси, мамлакатимизнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун ЎзФА Санъатшунослик институти бўлим бошлиғи, академик Эдвард Ртвеладзе “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.
 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов юксак давлат мукофотини Эдвард Ртвеладзега тантанали равишда топширди.
 
Маълумот учун, академик Эдвард Ртвеладзе 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи мамлакатимиз, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Унинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.
 
Академик Олий Мажлис Сенати (2010-2015 йиллар), ЎзФА президиуми, кўплаб давлат ва жамоат ташкилотларининг аъзоси сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Унга Биринчи Президент Ислом Каримов фармонига кўра, “Буюк хизматлари учун” (2001 й.), “Меҳнат шуҳрати” (2003 й.) орденлари, Фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти (2007 й.) берилган.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Юнусхўжаев иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Эдвард Ртвеладзе Орден Абдулла Арипов Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар