...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура Рашид Қодиров билан боғлиқ янги маълумотни эълон қилди


13:11, 14.03.2018 Жамият
 25 575

Рашид Қодировга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноий иш очилган эди.

Хабарингиз бор, ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, у қўлга олинган эди.
 
Бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда Рашид Қодировнинг яқинларидан бири Фарҳод Мамажоновнинг ҳам ҳибсга олингани, унинг мол-мулклари олиб қўйилгани ҳақида тасдиғини топмаган хабарлар тарқалган эди.
 
Ушбу маълумотларда Мамажонов Ўзбекистондаги “Infinbank” АТБнинг таъсисчиларидан бири экани иддао қилинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бугун, 14 март куни Фарҳод Мамажонов ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди.
 
“Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ф.Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.
 
Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади”, дейилади расмий хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувдаги шахслар рўйхатига киритган эди.
 
Рашид Қодировга эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноий иш очилган.

Теглар:Рашид Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар