...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Бош котиби энг ташвишланарли сиёсий хабарни эълон қилди


10:14, 23.04.2018 Олам
 10 774

Антониу Геттериш бу ҳақда швед телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш Швециянинг SVT телеканалига берган интервьюсида ҳозирги кунда “Совуқ уруш” даври қайтадан бошланганини маълум қилди.
 
Бош котиб журналистнинг Суриядаги Дума туманида АҚШ, Буюк Британия ва Франция кучлари томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми ҳақдаги саволига қуйидагича жавоб берди:
 
“Бизда бандай вазиятларни ҳал қилиш учун маълум қоидаларимиз бор эди. Аммо энди ортга қайтиб бўлмайди. “Совуқ уруш” қайтиб келди. У пайтларда АҚШ ва СССР ўртасида жиддий зиддият бор эди. Ҳозир эса Москва ва Вашингтон ҳаммасини назорат қилаётгани йўқ. Туркия, Эрон ва Саудия Арабистони каби бир нечта мамлакатлар  ҳам икки блокка бўлинган эмас. Мана шуниси энг хавфли жиҳат. Уларни музокарага келтирадиган механизм йўқ. Биз юзага кескинликни юмшатиш учун иккала томонни муросага келтиришимиз зарур. Улар бир-бирлари билан мулоқот қилишлари лозим”.
 
Эслатиб ўтамиз, Сурияда кимёвий қуроли қўллангани боис ушбу қуроллар сақланувчи объектларни йўқ қилиш мақсадида АҚШ, Буюк Британия ва Франциядан иборат коалиция Думага ҳужум уюштирган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия БМТ АҚШ Россия Совуқ уруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!