...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир қатор вилоятларнинг ИИБ раҳбариятида ўзгариш бўлди


13:05, 27.03.2017 Жамият
 5 184

Хоразм ва Бухоро вилоятлари Ички ишлар бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Хоразм ва Бухоро вилоятлари Ички ишлар бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда "Постда" газетасида хабар берилди.
 
Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи лавозимига полковник Шавкат Раҳмонов, Бухоро вилоят ИИБга подполковник Шуҳрат Алиев тайинланди.
 
Бундан ташқари, икки вилоятда ИИБ бошлиғи ўринбосари — йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқлари ҳам ўзгарди. Андижон вилоятида мазкур лавозимга подполковник Сирожиддин Назирхонов, Наманган вилоятида эса подполковник Омонжон Тожибоев тайинланди.
 
Тошкент вилояти ИИБда бошлиқнинг биринчи ўринбосари — Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Саидкарим Алимов тайинланди.

Теглар:Бухоро Хоразм Андижон Наманган Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар