...
МЕНЮ
ONLINE TV

Берлин Давлат кутубхонасида Алишер Навоий ижодига бағишланган конференция ўтказилди


11:46, 18.02.2016 Олам
 3 426

Бугунги кунга келиб Берлин Давлат кутубхонасида шоирнинг 30 га яқин турли асарлари қўлёзмалари сақланмоқда

Германиядаги Берлин Давлат кутубхонасида шоир, файласуф, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ва унинг жаҳон адабиёти ҳамда маданиятига қўшган ҳиссаси” номли конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси томонидан Гумбольдт номидаги Берлин университети, Берлин эркин университети ва Берлин Давлат кутубхонаси билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган мазкур халқаро анжуманда Германиянинг 100 дан зиёд расмий, ижтимоий-маданий, илмий-академик, экспертлар ва маданий доиралари вакиллари, журналистлар ҳамда Ўзбекистон, АҚШ, Франция, Венгрия, Туркия ва ХХР сингари мамлакатлардан келган шарқшунос олимлар ва навоийшунослар иштирок этдилар.



Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, навоийшунос олимлар Шуҳрат Сирожиддинов ва Афтондил Эркинов, Берлин Давлат кутубхонаси бош директори Барбара Шнайдер-Кемпф, Гумбольдт номидаги Берлин университети профессори Ингеборг Балдауф, Берлин эркин университети профессорлари Элизабета Рагагнин ва Барбара Келлнер-Хейнкеле, Калифорния университети профессори Марк Тутон, Будапешт университети профессори Бенедек Пери ва бошқалар Алишер Навоийнинг жаҳон адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшганини таъкидладилар.



Маълумот учун, бугунги кунга келиб Берлин Давлат кутубхонасида шоирнинг 30 га яқин турли асарлари қўлёзмалари сақланмоқда.

Теглар:Германия Берлин Кутубхона Алишер Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!