...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барибир етолмайсан! Совуқ сув ортидан иссиқ сув нархи кескин кўтарилди


18:33, 18.04.2018 Жамият
 5 166

Янги тарифлар бўйича нархлар кўтарилганини кўриш мумкин.

Аввалроқ, “Сувсоз” ДУК ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари учун жорий йилнинг 1 майидан янги кўтарилган тарифларни эълон қилганини хабар берган эдик.
 
Бугун, 18 апрель куни “Тошиссиққуввати” ДУК ҳам 1 майдан бошлаб иссиқ сув ва марказий иситиш тизими учун тарифлар оширилишини маълум қилди.
 
Унга кўра, иссиқ сув таъминоти учун қуйидаги тарифлар белгиланган:
  • ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда кубометрига — 4332 сўм (ҳозирда — 3915,9 сўм);
  • ҳисоблагичсиз бир киши учун ойига — 16917,49 сўм (ҳозирда — 15292,52);
  • умумий ҳаммомга эга ётоқхоналарда нарх киши бошига — 12584,98 сўм (ҳозирда — 11376,16).
 
Марказий иситиш тизими учун тўлов нархи квадрат метрга 1464,53 этиб белгиланган.
Икром Раҳмон

Теглар:иссиқ сув совуқ сув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар